Ассалому алайкум! Ман Россияда яшайман, бу ердаги хеч бир нарса Бисмиллаҳ билан таёрланмийди. Магазиндардан ширинлик оламан, хар хил ширали ичимликлар оламан яна сут махсулотлари оламан. Айтмоқчи бўлганим шуларни хаммаси халол бўладими? Аллоҳни исми айтилмаган бўлсаям? Жавобиз учун олдинан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг исмини фақат мол, қўй, эчки ва паррандаларни сўяётганда айтиш шарт. Қолган таомларни тайёрлашда шарт эмас. Асосийси уларга ҳаром яъни тўнғизга ўхшаганларнинг ёғи ёки гўшти қўшилмаган бўлсин. Валлоҳу аълам!