Ассалому алайкум! Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: «Аллоҳ таоло Аршни яратишдан олдин қаерда эди? деб сўрашганида, бундай жавоб берганлар: «Қаерда?» деган сўз маконни ифода этади, Аллоҳ таоло макондан муназзаҳдир». Ушбу сўзни ҳақиқатдан ҳам Али розияллоҳу анҳу айтганмилар?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Алий розияллоҳу анҳу : “Ҳеч бир нарса яратилмасдан аввал ҳам Аллоҳ бор эди. Ҳозир ҳам ўшандай” деганлар. У вақтда арш ҳам, аршнинг тепаси ҳам, бирор макон ҳам йўқ эди. Валлоҳу аълам!