- Ва алайкум ассалом!
وَنَظَرَ ابْنُ عُمَرَ يَوْمًا إِلَى الْكَعْبَةِ فَقَالَ: مَا أَعْظَمَكِ وَأَعْظَمَ حُرْمَتَكِ، وَالْمُؤْمِنُ أَعْظَمُ حُرْمَةً عِنْدَ اللهِ مِنْكِ. حَسَنٌ أَخْرَجَهُ التَّرْمِذِي وَاِبْنُ حَبَّانِ
«Бир куни Ибн Умар Каъбага назар солиб туриб:
«Қанчалар ҳам улуғсан! Сенинг ҳурматинг қанчалар ҳам улуғ! Мўъминнинг ҳурмати Аллоҳнинг ҳузурида сендан ҳам улуғ!» деди».
Шарҳ: Демак, мўмин кишини беҳурмат қилиш Каъбаи Муъаззамани беҳурмат қилишдан кўра ёмон экан. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор мўмин кишини беҳурмат қилишга ошиқмаслик лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!