Ассалому алайкум! Мен рассрочкага товар сотиш билан шуғулланаман. Саволим щуки махсулот олувчи банкдан кредит олиб ишини ривожлантирган ёки иш фаолиятига аралашган бўлса мен махсулот сотсам бўладими?
Ассалому алайкум! Хотиним уйда йўғида хотинимни уч талоқ қилдим десам ва буни бир гувоҳ эшитса уч талоқ тушадими? Талоқни хотин эшитмаса талоқ тушмайди деганлар ҳам бор, бошим қотиб қолди.
Ассалому алайкум! Аср ва ҳуфтон намозидан олдин ўқиладиган намозга нима деб ният қилинади? Икки ракатдан тўрт ракат ўқиладими?