Ассалому алайкум! Мен намозларимда зам сурага “Тийн” сурасини ўқиганимда 3-оятида «ахсани» деб эмас «ахсану» деб ўқиб юрарканман. Намозим намоз бўлганми ёки қайта ўқишим керакми?
Ассалому алайкум! Мен ўқишда ўқийман. 5 вақт намоз ўқиб келаси давр ичида давлат органи ишига ўтсам намоз ўқишни ташлашимга тўғри келади. Бу гуноҳ бўлмайдими?
Ассалому алайкум! Қуръонда Хизр а.с ва Мусо а с қиссаси бор, унда бир болани Хизр а.с уриб ўлдирадилар ва келажакда ноқобил бўлишини айтадилар. Улар келажакни биладиларми? Ахир ғайб илми Аллоҳга хос эмасми?