Ассалому алайкум! Мен 19 ёшдаман. Бу йил университетга ўқишга кирмоқчиман. 3 кун Аллоҳга шукур рўза тутяпман. Лекин кўпчилик бу мия фаолиятига ёмон тасир қилиши мумкин, имтихонларга тайёрланишда тасир қилади деб айтишди. Шу ростми? Илтимос маслахат беринг.
Ва алайкум ассалом! Рамазон ойида рўза тутишни Аллоҳ таоло Ўзининг каломида оят билан фарз қилган. Тутишингиз фарз. Ўшалар на дунёвий ва на диний билимлардан хабари йўқ одамлар экан. Ҳозир замонавий тиббиёт ҳам рўза тутган одамни нафақат мия фаолияти балки бошқа аъзолари ҳам тутмаган одамникидан кўра яхши ишлашини исботламоқда. Валлоҳу аълам!