Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лизинг масаласи бўйича

07:54 / 09.04.2014 | Ayyyubxon | 6179
Ассалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен опам билан шерикчиликда кийим-кечак дўкони очиб иш бошлаганмиз. Маблағни иккаламиз бир хил миқдорда тикиб фойда зарарни ҳам ўртада олишга келишганмиз. Шу кунларда тижоратимиз ривожи учун пул жудаям зарур бўлиб қолди. Банклардан кредит эса ўзингизга маълум мусулмон одам учун тўғри келмайди. Ўйлаб-ўйлаб бир йўл топдим. Ўзим миниб юрган авто уловимни сотиб тижоратга тикаманда, худди шундай автомобилни лизинг орқали қарзга 1 йилга сотиб оламан. Дўкондан чиққан фойдадан опам билан мен рози бўлган ҳолда машинага тўлаймиз. Лизинг компаниясининг фаолияти эса қуйидагича: Бозордан автомобилни сотиб олиб, ўз фойдасини қўйиб бир йилда тўлаш шарти билан менга сотади. Пулнинг қадрсизланиши, валюта бозоридаги нархнинг ошиб тушиши бизнинг савдони ўзгартирмайди. Яъни йил бошида олдиндан келишилган нарх йил охирида ҳам ўзгармайди. Ушбу иш тўғри ёки нотўғри жойларини тушунтириб берсангиз илтимос. Олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Лизинг иши ҳар хил бўлади. Мисол учун, лизинг компанияси, пулни банкдан қарзга олган бўлади. Шунинг учун олдин лизинг шартномасини илмли одамга кўрсатиб олиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat