Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Етим бола боқиб олса бўладими?

20:07 / 26.02.2015 | Inomjon Adashev | 3997
Мен аёлим билан никоҳланганимизга икки йилча бўлди, лекин бизнинг фарзандимиз бўлмади. Аёлим чамаси бир йилдирки даволанади, аммо фойдаси бўлмаяпти. Шунинг учун болалар уйидан бир бола асраб олсак дегандик. Аллоҳ таоло Ўз каломидаги “фарзандларинг бўлмаганларни фарзандим деманглар” деган маънодаги оятни ўқиб қолдик ва нима иш қилишни билмаяпмиз. Ушбу ҳолатда бола олиб боқса бўладими ва унга қай тарзда муомалада бўлмоқ керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сабр қилиб, даволанинглар. Икки йил оз муддат. Одамлар 15 йилда фарзанд кўрмоқда. Бола сақлаб олишнинг асосий шарти, бола меники демасликдир. Боланинг боқиб олинганини очиқ айтиш керак. Бола балоғатга етганда, унга шариат кўрсатганича муносабатга ўтилади. Яъни, бола номаҳрам бўлади. У меросхўр бўла олмайди. Етим болаларни боқиб катта қилиш ўта савобли иш.

Топ рейтинг www.uz Openstat