Ҳозирги кунда кўпчилик дўстларимиз чилим(колян) чекишни одат қилиб олишган. Шу нарсанинг ҳукми, яъни ҳаром ёки ҳалоллиги тўғрисида тушунча беринг, илтимос. Жавобингиз шу яқинларимизга ҳужжат бўлади.
Исломда зарарли нарсалар манъ қилинган. Чилим попирисдан баттар! Унинг зарари аниқлангандан кейин уламолар попирис ва чилим чекиш ҳаромлиги тўғрисида фатволар чиқарганлар. Баъзи араб юртларида чилимларни синдириб ҳам ташланди