Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машинада кетаётиб сажда оятини ўқиш

11:19 / 06.04.2015 | abuali | 3168

Ассалому алайкум! Сажда оятини машинада кетаётиб ўқиган одам билан бир жойда қимирламай ўтириб ўқиган одамнинг ҳукми бир хилми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Машинада нафл(фарз намози жоиз эмас) намоз ўқиб кетаётган бўлса ва битта сажда оятини такрор-такрор ўқиса, битта сажда кифоя қилади. Намоздан бошқа ҳолатда ҳар бир ўқиганига алоҳида сажда қилиш вожиб бўлади. Алоия китобида “добба(ҳайвон) устида кетаётган киши(нафл) намоз ичида сажда оятини такрор ўқиса, битта сажда вожиб бўлади. Чунки намозда бир неча жой ҳам битта жой деб ҳукм қилинади. Намоз ўқимаётган бўлса, сажда оятини такрорлаш билан сажда ҳам такрорланади”, дейилган. Кемада кетаётган киши эса, намозда ҳам, намоздан ташқари ҳолатда ҳам сажда оятини такрорлаши билан, такрор сажда қилиши вожиб эмас. Яъни битта сажда кифоя қилади. “Роддул мухтор” китобида: “Орадаги фарқнинг сабаби шуки, уловда кетаётган киши уловнинг бошқарувчиси ҳисобланади. Мабодо ҳайвон бирор нарсага талофат етказса ҳам, минган киши жиноят содир қилган дейилади. Кемада эса, у бошқарувчи эмас” дейилган. “Танвир” китобида “бир шохдан бошқа шохга кўчиш, сувда(чўмилганда) сузиш жойни ўзгартириш ҳисобланади. Неча бор сажда оятини такрорласа, ўшанча сажда вожиб бўлади” дейилган. Бундан маълум бўладики, машина бошқариб кетаётган киши сажда оятини такрорлаши билан такрорлаганича сажда килиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat