Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Xароми бола

21:00 / 05.12.2015 | Abduraxmon2299 | 3729

Ассалому алайкум! Сизлардан  ва қилаётган ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Бир жойда : Икки инсоннинг айби билан беникоҳ туғилган бола дўзахи бўлади” деб эшитдим. Шу бор гапми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Зумар” сураси 7-оятида марҳамат қилади :
«...Ҳеч бир юкли жон ўзга жоннинг юкини кўтармас...».
Ҳаммага ўзининг юки, яъни гуноҳлари етиб, ортади. Бировнинг оғирлигини кўтаришга йўл бўлсин. Бунинг устига, охиратда ҳар жондан фақат ўз амалига жавоб бериш талаб қилинади. Чунки:
«Сўнгра қайтишингиз фақатгина Роббингизгадир».
Қиёматда фақат Роббингизга қайтасиз, бошқа ҳеч кимга қайтмайсиз.
«Бас, сизга қилиб юрган амалларингизнинг хабарини берур».
Барчангиз Роббингиз ҳузурига қайтиб борганингизда, У сизга бу дунёда қилиб ўтган амалингиздан хабар беради. Заррача ишни ҳам ҳисобга олиб қўйган бўлади. Ўзингизнинг эсингиздан чиқиб кетган бўлса ҳам, Аллоҳнинг ҳисобидан чиқмайди. Ҳеч нарса махфий қолмайди. Чунки
«Албатта, У Зот кўкслардаги нарсаларни ҳам билувчидир».
Бўлиб ўтган ишлар у ёқда турсин, дилдаги ниятларни ҳам Аллоҳ таоло жуда яхши билади. Бас, ҳар бир банда шуни эътиборга олиб тасарруф қилсин. Буни зинҳор ёдидан чиқармасин.("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Валади зинога ота-онасининг гуноҳидан ҳеч нарса йўқ". Табароний ривояти.
Довуд ибн Али отасидан ривоят қилади : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Учта ёмон кишининг бири валади зинодир. Агар ота-онасининг ишини қилса” деганлар. Ибн Адий ривояти. Ушбу ҳадисга биноан, бола мўмин бўлиб, шариатга амал қилиб, ота-онасининг ишини қилмайдиган бўлса, дўзахий бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat