# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
147 | азон | «Азон» луғатда «билдириш» маъносини англатади. Шариатда эса, фарз намознинг вақтини махсус қавл ила билдиришга «азон» дейилади. Азон айтиш ҳижрий биринчи санадан бошланган. Аввал бошда мусулмонлар масжидда давоми... |
146 | хуфтон намози | Шафақ йўқолгандан то Бомдод намозининг вақти қиргунга қадар ўқиладиган намоз. |
145 | шом намози | Қуёш ботгандан то шафақ йўқолгунга қадар ўқиладиган намоз. |
144 | аср намози | Ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баробар бўлгандан то қуёш ботгунча ўқиладиган намоз. |
143 | пешин намози | Қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан сўнг ўқиладиган намоз. Заволни билиш учун текис жойдаги бирор нарсанинг соясига назар солиш керак. Агар соя қисқариб борса, заволдан олдинги вақт бўлади. Агар соя тўхтаб турса, давоми... |
142 | субҳи содиқ | Тонгда ёруғликнинг уфқ бўйлаб кўндалангига тарқалиши билан бўлади. Буни «субҳи содиқ» ёки «фажри содиқ», яъни, «рост тонг», дейилади. Ана шунда оғизни беркитиш вақти кирган бўлади. Ундан кейин саҳарлик қилиш мумкин давоми... |
141 | субҳи козиб | Тонгда ёруғлик пастдан юқорига кўтарилиши «субҳи козиб» ёки «фажри козиб» дейилади. Яъни, «ёлғончи тонг» дегани. Субҳи козиб вақтида саҳарлик вақти тугамаган бўлади. |
140 | Бомдод | Бомдод - (форс.), салотал-фажр, салот ас-субҳ - беш маҳал ўқиладиган намознинг бири. 2 ракаат суннат, 2 ракаат фарз ўқилади. Б. намози тонг ёришгани(субҳ)дан бошлаб то кун чиққунга қадар адо этилади (яна қ. Намоз). |
139 | намоз | Намоз арабчада «Салот» дейилиб, луғатда «яхшиликка дуо» маъносини англатади. Шариатда эса: такбир ила бошланиб, салом бериш ила тугайдиган, махсус шартлари бор гаплар ва ишлар намоздир. Исро кечасида, давоми... |
138 | истинжо | «Истинжо» луғатда «ахлат кетказиш»дир. Фуқаҳолар истилоҳида эса, нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга «истинжо» дейилади. |
137 | оғир нажосат | Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва сийдиги, агар таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак давоми... |
136 | енгил нажосат | Енгил нажосатнинг «енгил» деб аталишига сабаб уларнинг нажаслиги ҳақида ривоятлар ҳар хил келганидир. Баъзилари «нажас» деса, бошқалари «нажас эмас» деган. Нажаслиги ғолиб бўлган. Шунинг учун, уни «енгил нажосат» давоми... |
135 | ҳукмий нажосат | Бу, аъзоларга ориз маънавий ҳолат бўлиб, намозни манъ қилади. Унинг кичик бетоҳаратлиги тоҳарат қилиш билан, катта бетоҳаратлиги ғусл билан кетади. Ҳақийқий нажосат: енгил, оғир, қуруқ, ҳўл, кўринадиган ва давоми... |
134 | ҳақийқий нажосат | Луғатда: қон, сийдик каби айни ифлос нарсадир. Шариатда: намозни манъ қиладиган ифлослик ҳақийқий нажосатдир. |
133 | муқтадий | Имомга иқтидо қилувчи |