Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
3156 Музилл

26. «Музилл» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Музилл» - Хор қилувчи. Кимни хоҳласа, эгри йўлга юргани учун хор қилади.

3155 Муъизз

25. «Муъизз» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Муъизз» - Азиз қилувчи. Кимни хоҳласа, тўғри йўлга солиб, азиз қилади.


3154 Рофиъ

24. «Рофиъ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Рофиъ» - Кўтарувчи. Мисол учун, мўмин ва тақводорларнинг мартабасини уларни азизу мукаррам қилиб кўтаради.

3153 Хофиз

23. «Хофиз» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Хофиз» - Пасайтирувчи. Мисол учун, кофир ва фосиқларнинг мартабасини уларни хору зор қилиб пасайтиради.

3152 Босит

22. «Босит» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Босит» - Руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи. Хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилиб қўювчи. Қалбларни кенг қилувчи.

3151 Қобиз

21. «Қобиз» -  Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Қобиз» - Руҳларни қабз қилувчи – тутувчи. Хоҳлаган кишисининг ризқини қабз қилувчи. Қалбларни қабз қилувчи.

3150 Алийм

20. «Алийм» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Алийм» - Ҳар бир нарсани билувчи. Бўлган ва бўладиган, аввалги ва охирги, зоҳир ва ботин нарсаларнинг барчасини билувчи.

3149 Фаттоҳ

19. «Фаттоҳ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Фаттоҳ» - Кўплаб нарсаларни очувчи. Ўз раҳмат хазинасини бандаларига очувчи.

3148 Раззоқ 18. «Раззоқ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Раззоқ» - Кўплаб ризқ берувчи. Ризқларни ва уларнинг воситаларини яратувчи. Аллоҳ махлуқотларига ҳеч бир давоми...
3147 Ваҳҳоб

17. «Ваҳҳоб» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Ваҳҳоб» - Кўплаб неъматларни беҳисоб берувчи.

3146 Қаҳҳор 16. «Қаҳҳор» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  «Қаҳҳор» - Барча махлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва давоми...
3145 Ғаффор

15. «Ғаффор» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири.  

«Ғаффор» - Кўплаб мағфират қилиб, бандаларнинг айбини Ўз фазли ила уларни итоб қилмасдан кечиб юборувчи.

3144 Мусоввир

14. «Мусоввир» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. 

«Мусоввир» – махлуқотларнинг суратини шакллантирувчи. Ҳар бир нарсага ўзига хос сурат берувчи.

3143 Бориъ 13. «Бориъ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Бориъ» – йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи.  «Бориъ» - тафовутсиз қилиб вужудга давоми...
3142 Холиқ 12. «Холиқ» - Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири. «Холиқ» – асли ва ўхшаши йўқ нарсаларни аниқ бир ўлчовлар билан яратувчи. У Зотда махлуқи йўқлигида ҳам Холиқлик маъноси мавжуддир. давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat