# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
2499 | Али ал-Ҳамдавайҳ ал-Иштиханий | Абул Ҳасан Али ибн Аҳмад ас-Суламий ал-Ҳамдавайҳ ал-Иштиханий - Самарқанднинг Иштихон аҳлидан эдилар. Иштихонда имом-хатиб эдилар. Абу Муҳаммад Абдулмалик ибн Абдураҳмон ал-Асирийдан ҳадис ривоят қилганлар. давоми... |
2498 | Муҳаммад ал-Марвазий ал-Ҳалбасий | Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Марвазий ал-Ҳалбасий - Самарқандда яшаганлар. «Аъмаш» (Шилпиқ) номи билан танилганлар. Абу Яъқуб Юсуф ибн Али, Бакр ибн Мафтуна, Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Ҳофиз ас-Самарқандий, Муҳаммад давоми... |
2497 | Исҳоқ ал-Ҳаким ас-Самарқандий | Абул Қосим Исҳоқ ибн Муҳаммад ал-Ҳаким ас-Самарқандий Самарқанд олимларидан эдилар. Бу киши Аллоҳнинг солиҳ бандаларидан бўлиб, ҳалимликда, ҳикматда, давоми... |
2496 | Ғурак ас-Суғдий ал-Ҳисримий | Ғурак ибн Ҳисрим ас-Суғдий ал-Ҳисримий - Самарқанд Суғдидан бўлиб, насл-насаблари Бану Саъдга бориб тақалади. Бу киши Жобир разияллоҳу анҳудан, Жобир эса пайғамбар алайҳиссаломдан закотга оид қуйидаги давоми... |
2495 | Абу Саъд ал-Ҳажжом | Самарқанд аҳлидан бўлган. Мовароуннаҳрнинг машҳур имоми Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ад-Доримийнинг қон олувчи табиби эдилар ва ад-Доримийдан ҳадис илмидан таълим олардилар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Исҳоқ давоми... |
2494 | Ҳажжом | арабча сўз бўлиб, ҳижома қилувчи, яъни қон олувчи табиб деган маънони англатади. |
2493 | Абу Али Ҳасан ибн Муҳаммад ал-Ҳосиб | Ал-Ҳосиб - бу нисбат билан машҳурдирлар. У киши Самарқанд аҳлидан бўлган. Бухоро амири Наср ибн Аҳмад Сомонийнинг девонида ҳисобчи бўлганлар. Ишончли муҳаддислардан эдилар. Абу Исҳоқ ат-Толиқонийдан давоми... |
2489 | Абдураҳмон ал-Жикилий | Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Яҳё ал-Жикилий - Самарқандда имом-хатиб эдилар. Абул Қосим Убайдуллоҳ ибн Умар ал-Кушонийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ан-Насафий ҳадис ривоят давоми... |
2488 | Абу Абдуллоҳ Қосим ал-Жаъфарий | Абул Ҳасан Али ибн Ҳасан ал-Жаъфарийнинг ўғиллари. Муаммар ибн Абдураҳмондан таълим олганлар. Ўзларидан эса Иёш ибн Омир ал-Ақимий ҳадис ривоят қилганлар. давоми... |
2485 | Муҳаммад ал-Жокардизий ас-Самарқандий | Абул Фазл Муҳаммад ибн Исҳоқ ал-Жокардизий ас-Самарқандий бу нисбат билан машҳурдирлар. Илм талабида Хуросон, Ироқ, Ҳижоз ва Мисрда бўлганлар. Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Фарёбий, Абу Алоса Муҳаммад давоми... |
2484 | Бакр ас-Соботий ал-Усрушаний | Абул Ҳасан Бакр ибн Аҳмад ас-Соботий ал-Усрушаний фақиҳ эдилар. Самарқандда Фатҳ ибн Убайд ас-Самарқандийдан ҳадис ёзиб олганлар. Ўзларидан эса Абу Зар Аммор ибн Муҳаммад ат-Тамимий ал-Бағдодий давоми... |
2483 | Абу Абдуллоҳ ат-Тускосий ас-Самарқандий | Абу Абдуллоҳ ат-Тускосий ас-Самарқандий Яҳё ибн Язид ас-Самарқандийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса фақиҳ Бакр ибн Муҳаммад ал-Варасниний ҳадис ривоят қилганлар. |
2482 | Наср ат-Тавзий | Абул Лайс Наср ибн Муҳаммад ат-Тавзий Абу Ҳанифа мазҳабининг машҳур фақиҳи бўлиб, мунозара ва жадал илмида тенги йўқ олим эдилар. Абу Иброҳим ат-Термизийдан ҳадис ривоят қилганлар. Самарқандда давоми... |
2481 | Муҳаммад ат-Тавзий ал-Варасниний | Муҳаммад ибн Иброҳим ибн Хаттоб ат-Тавзий ал-Варасниний Бу киши Самарқанднинг Вараснин қишлоғида яшар эдилар. Кейинчалик Тавз қишлоғига кўчиб бориб яшаганлар. Аббос ибн Фазл давоми... |
2480 | Аҳмад ар-Рудборий | Абу Ҳомид Аҳмад ибн Ҳамза ар-Рудборий Самарқандда яшаганлар. Оталари Ҳамза ибн Муҳаммад ат-Тузижийдан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Ҳафс Умар ибн Аҳмад ан-Насафий ва Абу Бакр давоми... |