# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
2209 | Муҳаммад ат-Тархуний ал-Бухорий | Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Суррий ат-Тархуний ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Тархун – боболарининг исмига берилган нисбат. Илм талабида Ҳижоз, Ироқ, Шомда бўлиб, Суфён ибн Уяйна, Яҳё ибн Салим, давоми... |
2208 | Маҳмуд ат-Тарозий | Имом Абул Қосим Маҳмуд ибн Али ат-Тарозий фозил, фақиҳ ва назар илмида кучли эдилар. Чиройли сийратли, доимо Қуръон тиловат қилиб юрувчи солиҳ кишилардан эдилар. Абу Содиқ Аҳмад ибн Ҳусайн аз-Зандий давоми... |
2207 | Усмон ат-Тарозий | Абу Амр Усмон ибн Муҳаммад ат-Тарозий Балхнинг Роум масжидида имом-хатиб эдилар. Абул Маолий Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Зайд ал-Ҳусайний ал-Бағдодийнинг «Шараф ал-авқот» («Вақтларнинг давоми... |
2206 | Аҳмад ал-Пайкандий ат-Торобий | Абу Ражо Аҳмад ибн Яъқуб ал-Пайкандий ат-Торобий Пайканд аҳлидан бўлиб, Тороб қишлоғида яшаганлар. Лайс ибн Саъд ва Абдуллоҳ ибн Луҳайъадан ҳадис ривоят қилганлар. |
2205 | Маҳдий ат-Торобий | Абул Фазл Маҳдий ибн Ишкоб ат-Торобий Тороб қишлоғида яшаганлар. Имом ал-Бухорийнинг устозлари Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандийдан, Иброҳим ибн Ашъас ва Абу Солиҳ Муҳаммад ибн Исмоил ар-Розийдан давоми... |
2204 | Ҳаммод ас-Саффор | Абул Маҳомид Ҳаммод ибн Иброҳим ас-Саффор адабиёт ва усул илмларини яхши билардилар. Бухородаги Масжиди Калон жомеъ масжидида имом эдилар. Жума кунлари кишиларга шу масжидда ўз рисолаларини давоми... |
2203 | Исмоил ас-Саффор | Абу Иброҳим Исмоил ибн Абу Наср ас-Саффор фозил имом, ҳақгўй бўлганлар. Ҳақ гапни айтишдан қўрқмаганлар. «Шамс ул-малик» («Подшоҳлар қуёши») лақаби билан танилган Бухоро хоқони Наср ибн давоми... |
2202 | Саффор | арабча сўз бўлиб, мискар, мис буюмлар ясаш, уларни тузатиш ва сотиш иши билан шуғулланувчи деган маънони англатади. |
2201 | Муҳаммад ал-Фароизий ас-Сарром | Абул Ҳасан Муҳаммад ибн Халаф ал-Фароизий ас-Сарром Бухоро аҳлидан бўлиб, илм талабида Хуросонга келиб, сўнгра Ироққа кетганлар. Саҳл ибн Мутаваккил, Саҳл ибн Бишр, Қайс ибн Аниф, Солиҳ ибн давоми... |
2200 | Наср ас-Собирий | Абул Қосим Наср ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Бухорий ас-Собирий боболари Муҳаммад ибн Собирдан таълим олганлар. Абул Фазл ал-Осимий ва Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мардакийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 372 давоми... |
2199 | Муҳаммад ал-Муаззин ас-Собирий | Абу Амр Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Собир ибн Котиб ал-Муаззин ас-Собирий Бухоро аҳлидан. Боболарининг исми Собир эди. Шунинг учун «ас-Собирий» деб нисбат берилган. Абу Али Солиҳ ибн Муҳаммад давоми... |
2198 | Бакр аш-Ширавоний | Абул Қосим Бакр ибн Амр аш-Ширавоний Бухоро аҳлидан. Закариё ибн Яҳё ал-Марвазий, Муҳаммад ибн Исо ал-Мадоиний ва Исҳоқ ибн Муҳаммад ибн Саббоҳ ал-Жаржароийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 314 (милодий давоми... |
2197 | Муҳаммад аш-Ширғовашуний | Абу Наср Муҳаммад ибн Абу Бакр аш-Ширғовашуний - Бухоронинг Ширғовашун қишлоғидан бўлиб, илм талабида Хуросон ва Ироққа бориб, у ердаги давоми... |
2196 | Абдусамад аш-Шиёий | Абу Наим Абдусамад ибн Али аш-Шиёий бу нисбат билан машҳур бўлганлар. Зоҳид ва фақиҳ бу зот Абу Шуайб Солиҳ ибн Муҳаммад ас-Сижорий ва Абул Қосим Али ибн Аҳмад ал-Хузоийдан таълим олганлар. |
2195 | Муҳаммад аш-Шанжий ал-Бухорий | Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Али аш-Шанжий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, «Аш-Шужоий» номи билан машҳур бўлганлар. Абул Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Мустағфирий ал-Ҳофиз бу кишидан таълим олганлар. давоми... |