# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
2119 | Муҳаммад аз-Зарахший | Абу Бакр Муҳаммад ибн Саъид аз-Зарахший - Зарахш қишлоғидан бўлиб, Ҳайсам ибн Кулайб аш-Шоший, Абул Фазл Муҳаммад ибн Аҳмад ас-Суламий ва Абу Ҳафс ал-Ижлийдан ҳадис ривоят қилганлар. давоми... |
2118 | Сулаймон аз-Зарахший ал-Бухорий | Абу Довуд Сулаймон ибн Саҳл аз-Зарахший ал-Бухорий Зарахш қишлоғидан. Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Кабирдан ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 328 (милодий 941) йилда вафот этганлар. |
2117 | Забағдувон | («Сабағдувон» деб ҳам айтилади) – Бухоро қишлоқларидан. |
2116 | Афлаҳ аш-Шайбоний аз-Забағдувоний | Абу Муҳаммад Афлаҳ ибн Бисом аш-Шайбоний аз-Забағдувоний - Бухоронинг Забағдувон номли қишлоғидан. Кўп хайрли ишлар қилардилар. Дуолари ижобат давоми... |
2115 | Ҳасан ал-Бухорий аз-Зоҳирий | Абу Али Ҳасан ибн Яъқуб ал-Бухорий аз-Зоҳирий Бухоро аҳлидан. Катта боболарининг исми Зоҳир бўлганлиги учун бу кишига ушбу нисбат берилган. Абу Зарр Аммор ибн Мухлид ал-Бағдодий, Абу Бакр Аҳмад ибн давоми... |
2114 | Иброҳим аз-Зоҳид ар-Ревий | Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Аҳмад аз-Зоҳид ар-Ревий – Бухородан. Уйлари Рев дарвозага яқин бўлган. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ар-Розий, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий, Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва Абу давоми... |
2113 | Иброҳим ар-Ривартуний ал-Бухорий | Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ар-Ривартуний ал-Бухорий - Бухоронинг Ривартун номли қишлоғидан бўлиб, «Дибож ал-важҳ» (Ҳарир юзли) номи билан танилган эдилар. Илм талабида Хуросон, Ироқда бўлиб, қайтиб келгач, давоми... |
2112 | Ревартун | Бухоро қишлоқларидан. |
2111 | Бишр ар-Ривдий | Абу Саъид Бишр ибн Илёс ар-Ривдий - Бухоронинг Ривда номли қишлоғидан. Ҳомид ибн Шубайб ал-Аздий, Таййиб ибн Муқотил ва бошқа муҳаддислардан ҳадис ривоят қилганлар. |
2110 | Муҳаммад ар-Риғдамуний | Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ар-Риғдамуний фозил кишилардан бўлиб, ёлғиз қолганларида сукунат ва виқорни яхши кўрардилар. Дину диёнатни ҳар хил гаплардан, туҳматлардан ҳимоя қилардилар. Бухородаги давоми... |
2109 | Аҳмад ар-Риғдамуний ал-Бухорий | Абу Наср Аҳмад ибн Абдураҳмон ар-Риғдамуний ал-Бухорий - Бухоронинг Риғдамун номли қишлоғидан бўлиб, «ал-Қози ал-жамол» (Чиройли қози) номи билан танилгандилар. Имом, фозил, оқил ва сахий кишилардан эдилар. Бўш давоми... |
2108 | Али ат-Табарий ар-Руёний | Абул Ҳaсан Али ибн Аҳмад ат-Табарий ар-Руёний асли Табаристоннинг Руён шаҳридан бўлиб, Бухорода яшаганлар. Бу киши имом, фозил ва Шофеъий мазҳабининг фақиҳи эдилар. Мазкур мазҳабда мумтоз бу зот Имом Абул Қосим давоми... |
2107 | Ҳотам ар-Размонохий ал-Бухорий | Абу Саъид Ҳотам ибн Муҳаммад ар-Размонохий ал-Бухорий - Бухоронинг Размонох номли қишлоғидан. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Ҳиравий, Халаф ибн Омир, Саҳл ибн Мутаваккилдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан давоми... |
2106 | Муҳаммад ар-Размонохий ал-Бухорий | Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ар-Размонохий ал-Бухорий Бухоронинг Размонох номли қишлоғидан бўлиб, Абу Ҳотам Довуд ибн Абул Авом, Абу Солиҳ Халаф ибн Омир ва Жаҳон ибн Абул Ҳасан ал-Фарғонийдан ҳадис ривоят давоми... |
2105 | Муҳаммад ар-Ромитаний | Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абу Ҳошим ар-Ромитаний - Бухоронинг Ромитан номли қишлоғидан бўлиб, Назр ибн Шумайл ва Аффон ибн Абдулжаббордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса неваралари Абу Амр Абдураҳмон ибн давоми... |