# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
2029 | Жубун | арабча сўз бўлиб, пишлоқ деган маънони англатади. |
2028 | Муҳаммад ал-Жоварсоний | Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Бакр ал-Жоварсоний Бухорода яшаган олимлардан. Бу киши зоҳид, тақводор ва доим ибодат билан машғул бўлиб, нафл намозларини кўп ўқирдилар. Кўзлари ожиз эди, аммо юз мингдан давоми... |
2027 | Аҳмад ал-Жожаний | Фақиҳ Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Жожаний Жожан қишлоғидан. Бу киши Бухоронинг «Дарб ал-ҳадид» («Темир дарвоза») маҳалласида яшаб, Имом Абу Бакр ибн Фазл мадрасасида дарс берганлар. Бухоро, Ҳижоз ва давоми... |
2026 | Аҳмад ал-Бухорий | Абу Наср Аҳмад ибн Абдуллоҳ ал-Бухорий Бухоро фақиҳларидан. Бағдодда яшаб, фиқҳ илми билан шуғулланар эдилар. Вафотларига қадар фатво соҳиби бўлганлар. Бағдоддаги «Мансур» жомеъида дарс давоми... |
2025 | Муҳаммад ал-Жаржароий ал-Ҳофиз | Абу Бакр Муҳаммад ибн Идрис ал-Жаржароий ал-Ҳофиз Бухорода яшаганлар. Бу киши ҳофиз ал-ҳадис, ишончли муҳаддис, ҳуснихатлари чиройли хаттот эдилар; хайрли ишларга доимо бош-қош бўлар ва кўп рўза давоми... |
2024 | Жаржароё | Дажла дарёсига яқин шаҳар бўлиб, Бағдод ва Восит оралиғида жойлашган. |
2023 | Абу Ҳомид ал-Муаддиб ат-Турновадий | Абу Ҳомид ибн Исо ал-Муаддиб ат-Турновадий Турновад қишлоғидан бўлиб, адиб ва шоир эдилар. |
2022 | Турновад | – Бухоро қишлоқларидан. |
2021 | Али ат-Тарикотий ал-Бухорий | Абул Қосим Али ибн Аҳмад ат-Тарикотий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Саройда тарикотни, яъни меросни тақсимлаб берувчи бўлганлар. Шунинг учун «Тарикотий» деб нисбат берилган. Ҳижрий 409 (милодий 1019) давоми... |
2020 | Муҳаммад ат-Тарохий ал-Бухорий | Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ат-Тарохий ал-Бухорий Тарохий қишлоғидан. Ҳижрий 350 (милодий 962) йил зулҳижжа ойининг охирида вафот этиб, муҳаррам ойининг биринчи кунида дафн қилинганлар. |
2019 | Тарохий | – Бухоро қишлоқларидан. |
2018 | Ҳасан ат-Тодизий ал-Бухорий | Абу Али Ҳасан ибн Заҳҳок ат-Тодизий ал-Бухорий Бухоро аҳлидан. Ужайф ибн Одам ал-Бухорий, Абу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳафс ал-Бухорий ва Асбот ибн Ясаъдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр давоми... |
2017 | Тодиза | – Бухоро қишлоқларидан. |
2016 | Абдураҳмон ал-Бухорий ат-Тобиший | Абул Фазл Абдураҳмон ибн Зарнак ал-Бухорий ат-Тобиший Бухоро аҳлидан бўлиб, Абу Бакр ибн Муҳаммад ат-Тобишийнинг оталаридир. Муҳаммад ибн Салом ал-Пайкандий, Абу Жаъфар Абдуллоҳ ал-Муснадий ва Бакр давоми... |
2015 | Тобиша | – Бухоро қишлоқларидан. |