# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1894 | Бадихун | Бухородан тўрт фарсах узоқликдаги қишлоқ. Муғкон қишлоғи яқинида жойлашган. Қадимда бу қишлоқ муҳаддислар билан танилган. Ҳозир ҳанафий мазҳаби олимлари билан машҳурдир. Мен Сурморо қишлоғидан – Аҳмад ибн Исҳоқ давоми... |
1893 | Абдуллоҳ ал-Будайлий | Абу Бакр Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Будайл ал-Будайлий – бухоролик фиқҳшунос ва ўз асрининг ҳанафий мазҳабидаги пешқадам шайхи. Бу киши ёддан кўп ҳадис билар эдилар. Бухорода Абу Абдураҳмон ибн Абу Лайс, Марвда давоми... |
1892 | Ризвон ал-Бадокарий ал-Бухорий | Абу Жаъфар Ризвон ибн Солим ал-Бадокарий ал-Бухорий - Бухородаги Бадокар қишлоғидан бўлиб, Абу Ҳафс ал-Кабир ва Мусаййиб ибн Исҳоқдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Маккий ибн Халаф ибн Усмон ал-Бухорий ва давоми... |
1891 | Муҳаммад ал-Муъдил ал-Бухорий | Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳамдун ал-Муъдил ал-Бухорий - Нишопурнинг адолатли қозиси ва раиси эдилар. Кўп улуғ олимлар у зотдан таълим олганлар. Ҳижрий 348 (милодий 960) йилнинг рамазон ойида, 72 ёшда вафот этганлар. |
1890 | Абдураҳмон ал-Бухорий | Фақиҳ Абул Фазл Абдураҳмон ибн Муҳаммад ибн Ҳамдун ал-Бухорий Нишопур аҳлидан бўлиб, Бухорода яшаган олимлардан. Амир Абул Валиднинг аъёнларидан эдилар. Абул Валид бу киши учун илм суҳбати ва мунозаралар ташкил давоми... |
1889 | Муҳаммад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ал-Бухорий | Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ал-Бухорий Бухородан бўлиб, Бухоро тарихи тўғрисида «Тарихи Бухоро» номи билан машҳур бир китоб битганлар. Бирор киши бундай қимматли тарихий китоб ёзган давоми... |
1888 | Бухоро | Мовароуннаҳрнинг маълум ва машҳур шаҳарларидан. Бу ердан жуда кўп мумтоз, таъриф ва тавсифи тилни ожиз қолдирадиган олим, фозил, муфассир, муҳаддис ва фақиҳлар етишиб чиққанлар. |
1887 | Саъид ал-Бонабий | Абу Саъид Саъид ибн Исмат ал-Бонабий [бу зот Жулвон ал-Бонабийнинг биродари (акаси ёки укаси) бўладилар] Абдусамад ибн Фазл ал-Балхий, Исмоил ибн Бишр ва Аҳмад ибн Жарир ал-Балхийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан давоми... |
1886 | Ҳусайн ал-Бонабий | Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Бонабий - Бухородаги Бонаб қишлоғининг муҳаддис олимларидан. Бу зот Имом ал-Бухорийнинг шайхларидан таълим олган. |
1885 | Аҳмад ал-Бонабий | Абу Бакр Аҳмад ибн Саҳл ал-Бонабий - Бухородаги Бонаб қишлоғининг муҳаддис олимларидан. Бу зот Имом ал-Бухорийнинг шайхларидан таълим олган. |
1884 | Абдуллоҳ ал-Бонабий | Абу Толиб Абдуллоҳ ибн Вакиъ ал-Бонабий - Бухородаги Бонаб қишлоғининг муҳаддис олимларидан. Бу зот Имом ал-Бухорийнинг шайхларидан таълим олган. |
1883 | Жулвон ал-Бонабий | Абу Таййиб Жулвон ибн Самура ал-Бонабий - Бухородаги Бонаб қишлоғининг нисбати билан машҳур бўлган бу зот зоҳид, обид ва тақводор олимлардан эдилар. Абу Муқотил Исом ан-Наҳвий, Абдуллоҳ ибн Язид давоми... |
1882 | Яъқуб ал-Бордизий | Абу Исҳоқ Яъқуб ибн Исроил ал-Бордизий - Бухоронинг Бордиза қишлоғидан бўлиб, илм талабида Хуросонга борганлар. Али ибн Хушрум ва Абу Довуд Сулаймон ибн Муаббид ас-Санжийдан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абу Бакр давоми... |
1881 | Ҳасан ал-Бордизий ал-Бухорий | Абу Али Ҳасан ибн Заҳҳок ал-Бордизий ал-Бухорий - Бухоронинг Бордиза қишлоғининг нисбати билан машҳурдирлар. Али ибн Назр ат-Тавовисийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Муҳаммад ибн Юсуф ва Абу Бакр Саҳл ибн давоми... |
1880 | Муҳаммад ал-Боданий ал-Бухорий | Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳусайн ал-Боданий ал-Бухорий - Бухоронинг Бодан қишлоғидандир. У киши Ироққа сафар қилиб, у ернинг пешқадам муҳаддис олимлари – Язид ибн Ҳорун ва Абу Наим Фазл ибн Диккиндан ҳадис илмидан давоми... |