Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1698 Шарҳу Фароизи Сирожия Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг китоби. Бу китоб шайх Сирожиддин Абу Тоҳир Сажовандийнинг Фароиз – мерос илми борасидаги китобининг шарҳидир. Ушбу китоб «Шарифия шарҳи Сирожия» деб ҳам давоми...
1697 Шарҳул Ҳидоя Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби имом Бурҳонуддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳининг ҳанафий фиқҳига оид энг муҳим китобларидан бири бўлган, мислсиз шуҳрат қозонган китоби давоми...
1696 Шарҳи Канзуд дақоиқ Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу китоби шайх Абулбаракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад Ҳофизиддин Насафий раҳматуллоҳи алайҳининг ҳанафий мазҳабидаги фиқҳий китобига ёзган шарҳидир. «Канзуд дақоиқ» давоми...
1695 Ҳошиятун ъалаа шарҳил Виқоя

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу асари ҳанафий фиқҳига оид бўлиб, унда Содруш-шарийъанинг «Виқоятур-ривоя фий масоилил Ҳидоя» номли китобининг шарҳига ҳошия битилгандир.

1694 Ҳошиятун ъалаа шарҳи Мухтасарил Мунтаҳий

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг асари. Бу китоб шайх Азудиддин Ийжийнинг усулул фиқҳ илми бўйича Ибн Ҳожибнинг «Мухтасар»ига ёзган шарҳининг ҳошиясидир. Бу китоб ҳам чоп қилинган.

1693 Ҳошиятун алат Талвийҳ Бу асар Содрушшарийъа Убайдуллоҳ ибн Масъуд Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг усулул фиқҳ илми бўйича битган «Танқийҳул усул» китобига Алломаи Тафтазоний раҳматуллоҳи алайҳи битган «Ат-Талвийҳ ъалаа давоми...
1692 Рисолатун фил вужуди

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг ушбу рисоласида мавжудотларнинг мартабалари ҳақида сўз юритган.

1691 Рисолатул қадар

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу рисоласи қадар масаласи ҳақида экани унинг номидан ҳам кўриниб турибди.

1690 Ҳошиятун ъалаа ташйидил қавоид шарҳи тажрийдил ақоид лил Асфиҳоний Бу китоб ақоид илмига оид бўлиб, Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳи уни машҳур олим Насриддин Тусий раҳматуллоҳи алайҳининг «Тажрийдул ақоид» номли китобига шайх Шамсуддин Асфиҳоний раҳматуллоҳи давоми...
1689 Шарҳул Асмааил Ҳуснаа

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг асари.  Бу китоб ақийдага оид бўлиб, Аллоҳ таолонинг гўзал исмларининг шарҳидан иборатдир. 

1688 Шарҳул Ақоидил Азудия

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг асари.  Бу китоб шайх Азудиддин Ийжийнинг ақийда илми бўйича ёзган машҳур китобининг шарҳидир.


1687 Рисалатун фил вазъи

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг асари. Бу рисолада ёлғондан ҳадис тўқиш ҳақида маълумотлар берилган.


1686 Ад-Дебож ал Музаҳҳаб Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу асари «Мухтасарун фий усулил ҳадис» деб ҳам аталади. Муаллиф ўзининг бу асарини Тийбийнинг «Ал-Хулоса фий усулил ҳадис» номли китобидан ва ўзининг давоми...
1685 Ҳошиятун ъалал Мишкот Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳининг бу асари машҳур «Мишкотул Масобийҳ» китобига шайх Тиббий ёзган ҳошиянинг талхийсидан иборатдир. «Мишкотул Масобийҳ» китоби Мовароуннаҳр ва Хуросон давоми...
1684 Рисолатун фий қовлиҳи таоло «Санурийҳим ааятинаа фил оофоқи ва фий анфусиҳим»

Саййид Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳнинг рисоласи. У Зот таолонинг «Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз», деган қавли ҳақидаги рисола. 

Топ рейтинг www.uz Openstat