Ассалому алайкум! Фазл рибо ҳақида эшитиб қолдим, 2кг сифати ёмонроқ мевани сифати яхши 1кг мевага алмаштириш рибо экан, мисол учун мен қимматроқ телефоними бировни арзонроқ телефонига алмаштирсам у одам телефони устига пул хам қўшиб берса, шу хам фазл рибога кирадими? Ёки ласети мошинани иккита матизга бартер қилсахам фазл рибо хисобланадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Рибо бўладиган молларнинг турлари бор. Улар килолаб ва литрлаб сотиладиган моллар. Телефон ва машиналар рибо молига кирмайди. Валлоҳу аълам!