Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғалати ходиса

00:00 / 17.06.2011 | eski savollar | 3458
Ассалому алайкум шайх жаноблари вақтингизни олиб кераксиз савол бераётган бўлсам узр.Менда икки марта ғалати ходиса руй берди. Бир куни хотин билан аразлашиб телевизор хонада ётганимда шу куни сахарда нафл рўза тутишни ният қилиб бўдилникни соат 3:00ларга қўйиди вақти келганда бўдилник жиринглади туриб овқатни иситаман деганда хотиним мен ўзим сизга сахарлик тайёрлаб берман деб ошхонага кириб кетди. Мен оқат тайёр бўлганидан кейин хотинимни узи турғозар деб жойимга бориб ётдим. Бироқ турса тонг отган экан. Хотинимдан сўрасам мен кечкурун турмадим деса бўладими ғалати бўлиб кетдим. Яна шунақа холат кеча хотиним билан тортишиб қолганда аччиқланиб бошқа хонага бориб ухлади. Кейин ухлаётган вақтимда келиб бомдодга туринг деб чиқиб кетди. Мен тохорат қилиб азон айтдим ва бомдоднинг суннатини ўқиб, фарзни ўқимоқчи бўлиб такбир айтаман деганда кунгли ғаш бўлиб соатга қар деган ғулғула бўлди бориб соатга қарасам соат 00:30 бўлган экан, Шундан сўнг тахажудни ўқиб хотинимдан нега бомдод деб мени турғоздинг десам мен сизни турғозганим йўқ деди. Мазкур ҳолатга тушинмадим, бўлмасам хар доим ухлашдан олдин тахорат билан оятил курси, ихлос, фалақ, нос сурларини қўлимга дам қилиб ўқиб ухлар эдим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Хаёлингиз жойида бўлмагани учун шундай туюлиши мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat