Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайтон уятсизлиги

10:44 / 08.09.2019 | 1612
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволимга жавоб берганингиз учун ташаккур. Бу ҳадис ҳақида сайтдан маълумот топа олмадим. Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоят қилинди: ➖Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Шайтон сизлардан биронтангизнинг олдига келадида орқасига пуфлайди , у (намозхон) га ел чиққандек бўлиб туюлади, аслида эса ел чиқмаган бўлади. ➖Агар кимдаки шундай бўлса, (ел) овозини эшитмагунча, ёки ҳидини ҳис қилмагунча (намоздан) чиқиб кетмасин». (Бухорий, Муслим, Баззор ривояти.) Ушбу ҳадис саҳиҳми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадис саҳиҳ. Бу ҳолат намозхон чиққанини аниқ билмасдан шак қилган ҳолатга тегишли. Мабодо чиққани аниқ бўлсаю, лекин овози ҳам ҳиди ҳам келмаса барибир таҳорат қилинади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat