Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

яшими ё?

00:00 / 11.09.2007 | eski savollar | 3027
асалому алайкум ҳазрат мен бермоқчи булган савол олдин берилган булса узур мендан ва бошқалардан ҳам ёшлар яни янги уйланганлар одатда камасутра(ҳар ҳил усулда) қушилишни жуда куп такрор ва такрор беришади.қандай жавоб беришни билмай илмли одамдан сура деб қуяверамиз.шумасалага ойдинлик киритиб берсангиз. (ман қилинган жойларга ҳаракат қилмаган ҳолдагина) яна шундай гапларни эшитаётирмизки аёлини нафсини қандай булса ҳам қондирса булди у аёл шаҳват назари ила бошқага қарамасин дийишмоқда экан( ман қилинган жойларга ҳаракат қилмаган ҳолдагина)албатта.шуни ҳисобга олишингизни сурардимки бу киёв болалар айни исломга янги қадам ташлашмоқда будай саволлар билан бизларни қийнаб қуймоқда. ҳалолжойику аҳир ёки шунга уҳшаган саволлар мавзулар.бу инсонларга асталик билан жавоб бермасек биз қийналишимиз мумкин.АГАР ЖАВОБ БЭРИЛГАН БУЛСА ИЛТИМОС ҚАЙЭРДАН ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БИЛИБ ОЛСАК БУЛАДИ?РАҲМАТ!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:«Аёлларингиз экинзорларингиздир. Бас, экинзорингизга хоҳлаганингизча келинг. Ўзингиз учун (яхшилик) тақдим қилинг. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Унга рўбарў келувчисиз. Мўминларга башорат бер».Эр-хотин орасидаги ҳассос ва нозик алоқа Қуръони Карим оятларида ўзига хос услуб билан тасвирланади. Аввалги оятлардан бирида эр-хотинни бир-бирига нисбатан кийим-либос деб таъриф қилинган эди. Бу оятда эса, аёллар экинзорга ўхшатиляпти. Экинзорга уруғ ташланса, ҳосил униб чиққанидек, аёлга эркакдан тушган уруғликдан фарзанд униб чиқишига ишоратан:«Аёлларингиз экинзорларингиздир», дейилмоқда.Модомики улар экинзор эканлар, «Бас, экинзорингизга хоҳлаганингизча келинг».Яъни, хоҳлаган вақтингизда, хоҳлаган ҳолатингизда жинсий яқинлик қилинг. Айни чоқда, мақсад, кўзлаган ғоя эсингиздан чиқмасин:«Ўзингиз учун (яхшилик) тақдим қилинг».Аллоҳдан қўрқиш, унга тақво қилиш ёдингиздан кўтарилмасин.«Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Унга рўбарў келувчисиз».Демак, эҳтиёт ва ҳушёр бўлиш керак. Оятнинг охирида Аллоҳга рўбарў келганда мўминларга яхшилик бўлишини таъкидлаб:«Ва мўминларга башорат бер», дейиляпти.Энди эса, оилавий, қариндошлик ва умуман инсоний алоқаларда учраб турадиган баъзи бир ҳолатларни муолажа қилишга ўтилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat