Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурондаги бази масалалар

00:00 / 06.10.2011 | eski savollar | 2335
Ҳурматли қори ака, Аллоҳ илмингизни зиёда қилиб, гузал мукофотлар ила не'матлантирсин! Қилаётган ҳайрли ишларингизни барчамиз учун манфаатли қилиб, бардавом қилсин!Қурон илмига қизиқишим катта, айниқса тажwидга доир қурол ва қоидаларни буюк завқ ила урганаман. Чэт юртларда булсам ҳам бази устозлардан тажwид илми буйича дарс олганман, аммо турли омиллар сабаб бир устоз ила утириб, тулиқ (я'ни қориларга ургатиладиган равишда) бу илмни оҳирига этказиш имкони булмаган. Шундай булсада, узим китоблардан, видео дарслардан та'лим олиб, тушунмаган эрларимни устозлардан сураб олишни юлга қуйганман. Видео дарслардан Шайҳ Айман Рушди Сwэиднинг тажwээд ҳақида қилган туркум дарслари каминага ута манзур булди. Араб тилидан бироз ҳабарим бор. Сиз азиз биродаримизга ҳам ба'зи саволлар ила мурожаат этишга изн берасиз. 1. Сузнинг оҳирги ҳарфида сукун ясаб вақф қилинганда, агар оҳирги ҳарфдан битта олдинги ҳарф ҳам сукунлик булса ва бу ҳарф қалқала ҳарфлардан бири булса (масалан "қобл", "фажр"), вақф қилиш чог'ида бу ҳарфнинг қалқалалик сифати зоҳир буладими? Агар булса, қандай қилиб уқимоқ лозим?2. Қуронда сажда оятларини тиловат қилинганда сажда қилмоқ вожиблигини яҳши биламиз. Ҳар бир сажда оятида ҳам саждага далолат қиладиган суз бор. Одатда Мадинада чоп қилинган Қуронларда уша сузнинг устига чизиқ билан чизиб қуйилганлигига шоҳид буламиз. Сунг эса, оятнинг сунгига ҳам сажда ояти эканлигини билдирувчи белги қуйилган. Саволим шундан иборатки, базида сажда сузи бир оятда булса ҳам, сажда белгиси сажда сузи бор оятдан кейинги оятнинг оҳирига қуйилган. Масалан, Фуссилат сурасида сажда сузи 37 оятда келган, лекин сажда белгиси 38 оятнинг оҳирида жойлшган. Наҳл сурасида ҳам шундай (49-50 оятлар). Бунинг боиси нимада? Агар Фуссилат сурасининг 38 оятидан бошлаб тиловат қилинса, сажда қилиш лозим буладими?ЖазакАллаҳу кҳайран..

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.Ва алайкум ассалом. 1. Охиргидан олдинги ҳарфи сокин қалқала ҳарфи бўлган сўзда вақф қилинганда васл қилгандаги каби қалқала сифати адо этилади, балки бунда қалқалани тўла адо этишга алоҳида урғу бериш керак бўлади. Фақат, қалқала ҳарфида ёки охирги ҳарфда қалқала сабабли ҳаракат ҳосил бўлиб қолишидан эҳтиёт бўлиш лозим.2. Сиз айтган ҳолат, Мадина мусҳафига кўра, "Наҳл", "Исро" ва "Фуссилат" сураларида бор. Фиқҳ китобларида бунга "Сод" сураси ҳам қўшилади. Фуқаҳолар тиловат саждасини сажда ояти тугагандан сўнг қилиш вожиб бўлишига иттифоқ қилишган. Мусҳафларда саждани вожиб қилувчи деб эътибор қилинган калима устига чизиқча қўйилади ва сажда қилиш ўрни минора шаклидаги махсус белги билан кўрсатилади. Бу белгининг мазкур сураларда сажда оятидан кейинги оятлар сўнгига қўйилишига сабаб, гарчи бунда асосан ривоятга суянилсада, ўша оятларнинг сажда ояти маъносини даом эттирувчи ва тўлдирувчи бўлганлигидандир. Шу боис, аслида сажда улар сабабли вожиб қилинган бўлиши ҳам мумкин, деган эҳтимол бор. Зеро, саждани вожиб қилувчи калима деб эътибор қилинган калималар ижтиҳод асосида белгиланган. Шунинг учун, сажда қилиш ўрнини кейинги оятларга сурилган. Зотан, тиловат саждасини сажда оятидан кейин икки ёки уч оят ўтказиб қилиш ҳам мумкин. Аммо сажда ояти тугамай туриб сажда қилинса, худди вақти кирмасдан туриб ўқилган намоз каби, ҳисобга ўтмайди.Тиловат саждаси сажда оятини тўлиқ ёки кўп қисмини ўқиш ё эшитиш сабабли вожиб бўлади. Бинобарин, сажда оятидан кейинги оятларнинг ўзини ўқиш билан сажда вожиб бўлмайди. Аммо буни қасддан қилиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat