Ассалому алайкум! Ман Тошкент вилояти Пискент туманида яшиман. 4 йил Тошкентда тахсил олганман. Ўша 4 йил тахсил олганимда намозларимни қазосини ўқимоқчиман. Ўша пайтда намозларимни қаср қилиб ўқишим керакмиди. Шахарда 8-10 кун туриб 1-2 кунга Пискентга келардим.
– Ва алайкум ассалом! Икки манзил (Пискентдаги яшаш жойингиз ва Тошкентдаги яшаш жойингиз) орасидаги масофа 89 км ёки ундан катта бўлса Тошкентда 15 кун туришни қасд қилмаганингиз сабабли йўлда ва Тошкентда намозларни қаср ўқишингиз лозим бўлган. Агар икки манзил ораси 89 км дан оз бўлса намозларни Тошкентда ҳам йўлда ҳам тўлиқ ўқишингиз лозим бўлган. Валлоҳу аълам!