Ассалому алайкум! Бир инсон менга омонат тариқасида пул бериб уни ўз тижоратингда ишлатишинг мумкин деб вақти келганда сўраб оламан деди. Хозир у пулларни қайтариб бериш вақти келди, мен бу пулларни қайтариб бериб ва ўз хохишимдан қайсидир миқдор пул ёки бирон совға берсам бўладими? Чунки у пуллардан мен манфаат олдим.
– Ва алайкум ассалом! Бераётган вақтда кўнгилдан чиқариб бирор нарса берарсан деган бўлса рибо бўлади. Валлоҳу аълам!