Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвид

18:38 / 18.01.2017 | Otabek | 3202
Ассалому алайкум! Бировлардан эшитишим бўйича тажвид илмини олмаган одамга Қуръон ўқиш ва уни ёд олиш ҳаром экан. Шундай бўлиши мумкинми? Раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тажвид илмини ўрганиш хусусида умумий гап қуйидагича: Таживид илмини ўрганишда кишилар икки гуруҳга ажратиладилар: А) Омма мусулмонлар. Ҳар бир мусулмон учун Қуръони Каримни ўзига вожиб бўлган тарзда ўқий олишига кифоя қилгудек, яъни Қуръони Каримнинг маъносига футур етмайдиган, арабий лафзидан чиқмайдиган даражада бехато қироат қила олишига етарли миқдорда ўрганиши фарзи айндир. Бундан ортиғини ўрганишга улар тарғиб қилинадилар. Бу босқич қоидаларини "зарурий тажвид қоидалар", дейилади. Б) Мутахассислар, қорилар, Қуръони Каримни нақл қилиш масъулиятидаги кишилар. Улар учун ўз фаолиятларига яраша, яъни Қуръонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатларига мувофиқ тарзда ўқишга ва бошқаларга таълим беришга етарли даражада мукаммал ўрганишлари фарздир. Шу жиҳатдан қироат илми фарзи кифоя ҳисобланади. Бу миқёсга доир тажвид қоидалари "тазйиний (гўзаллаштириш) қоидалар" деб юритилади. Тажвидга амал қилишда ҳам худди шу тақсим бўлади. Яъни омма қироат дуруст бўладиган даражада, яъни эшитган одам Қуръон маъносини тўғри тушунадиган даражада тажвидга амал қилиши керак. Мутахассислар эса барча қоидаларга тўлиқ амал қилиши лозим. Аммо тажвид илми деганда айнан бирор қўлланмани тушуниб олмаслик керак. Балки устоздан, ота-онадан ёки замонавий воситалар орқали ўрганилган тажвидга доир маълумотлар, Қуръонни тўғри ўқишни ўргатадиган маълумотлар ҳам бу борада зарурий билимни ҳосил қилишга кифоя бўлиши мумкин. Тажвид билмаган одам Қуръон ўқиб бўлмас экан, деб, Қуръондан узоқлашиш керак эмас, аксинча, масъулиятни англаш лозим. Ҳар ким бор имконияти билан, хусуан, намозликка яраша қироатни ўзлаштириши дакрор. Қуръондан кўпроқ ёдлаш учун эса тажвид илмини пухтароқ ўзлаштириб олса, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat