Ассалому алайкум! Мен ўғил фарзанд кўрсам исмни Муҳаммад қўяман деб ният қилган эдим. Ҳозир жамайитда исмни қисқартириш ёки лақаб қўйиш кўп. Шунга Пайғамбаримизни исмига нисбат ҳурматсизлик қилишмасин деб Муҳаммад исмини орқасидан қўшимча исм қўшиб қўймоқчи эдим. Саволим Муҳаммад исмини орқасидан кейин келадиган исмни Муҳаммад исмидан ажратиб қўйиш керакми ёки қўшиб қўйиш керакми? Масалан Муҳаммад Али бўладими ёки Муҳаммадали бўладими? Ёки Муҳаммад исмни ўзини қўйса яхшироқми?
– Ва алайкум ассалом! Бу одатда ота-онанинг ўзларига боғлиқ. Чунки ота-оналар ўзлари қисқартирмасдан исмни тўлиқ айтишса, қолганлар ҳам тўлиқ айтадиган бўлишади. Шунинг учун сиз шариатимизнинг таълимотларига амал қилишга ҳаракат қилинг, фарзандингизга чиройли исм беринг. Одамларнинг исм қисқартиришига сиз масъул эмассиз. Муҳаммад ҳам, Муҳаммад Али ҳам гўзал имслар. Ёзилишида алоҳида ёзилгани маъқул бўлса керак. Валлоҳу аълам!