Ассалому алайкум! 1. Мен ҳар куни таҳажжуд вақтида 1 кунлик қазо намозларимни ўқийман. Шу сабаб баъзида таҳажжуд ўқишга эриниб қоламан. Таҳажжуд намози ҳақида бироз маълумот берсангиз. Таҳажжуд ўқишни ният қилган одам тўхтатмасдан ўқиши керак, бир кун ўқиб бир кун ўқимай юрса ўйин қилган бўлади, дейишди. Шу гап тўғрими? 2. Таҳажжуд вақтида қазо намозларимни ўқишим ҳам тўғри бўладими? 3. Пайғамбаримиз бомдод ва шом намозларининг 2 ракат суннатида кафирун ва ихлос сураларини ўқиганлар, деб эшитгандим. Шу гап тўғрими? Яна шундай маълумотлардан ҳам айтсангиз ёки шундай маълумотлар мавжуд китоблардан тавсия қилсангиз дегандим. 4. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг бир маърузасида эшитгандим: кимки 1 кунда 200 марта ихлос сурасини ўқиса 50 йиллик гуноҳлари ўчирилади, дегандилар. Яна бундай маълумотларга кўп дуч келамиз. Шулардаги "гуноҳлари ўчирилади" деганда айнан қандай гуноҳлар назарда тутилади? Катта-ю кичик барча гуноҳлар ўчириладими? 5. Қазоларимни ўқишни бошлаганимга 2 ойдан ошди лекин ҳеч витр намозининг ҳам қазоси бўлармикан, дея ўйламаган эканман. Витр вожиб намозининг ҳам қазосини ўқиш лозимми? Агар ўқиш керак бўлса витр намознинг ўқилиш тартиби ўзгармай фақат нияти ўзгаради холосми? Агар илмсизлик қилиб нотўғри савол бериб юборган бўлсам маъзур тутасизлар.
– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри. Бу шайтоннинг гапи.
2). Тўғри. Фарз намозларидан қазоси бор одам аввало ўша фарзларни ўқиши керак.
3). Тўғри. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Кифоя” китобини ўқинг.
4). Ҳадис заиф. Бу каби ривоятларда кичик гуноҳлар назарда тутилади.
5). Витрнинг ҳам қазоси ўқилади. Ўз вақтида қандай ўқилса қазода ҳам шундай ўқилади, фақат ниятида фарқ бўлади. Валлоҳу аълам!