Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавхид

15:37 / 26.05.2023 | Рукайя | 866

Ассалому алайкум! Хозир Россия Федерациясида яшайман. Диний илм олиш учун устозларга бориб дарс олиш имкониятим йўқ. Кўпроқ интернеттан марузалар орқали эшитиб ўрганаман. Бир кун менга биттаси тавхиддан илм бераман деб айтиб қолди. Озгина сухбатини олдим. Гапларида Қуръон оятлардан ва хадислардан мисол келтириб кўп нарсаларни гапирди. Кегин менга Ла илаха Иллаллох калимасини келтирган хамма мусулмон бўлиб қолмайди. Тавхид илмини билмаганлар кофир хисобланади, зохири мусулмондек юрсада намоз ўқиб рўза тутгани билан ботинида тавхид бўлмаса кофир бўлиб қолади деди. Қайси акидадан манбаа олиб дарс берасиз ахли суннаданмисиз деб сўрасам ха ахли суннаданман мен кўпроқ ваххобий оқимидан манбаа оламан. Ваххобийлар тўғри йўлдалиги учун уларни душмани кўп кўра олишмайди. Энг тўғри йўлдасиз деди. Тўғриси иккиланиб қолдим. Дарсларимни тўхтатиб қўйдим. Айтингчи шу йўналишдан илм олишим тўғрими ëки тўхтатганим яхшими? Ақида илмида адашиб қолишликдан қўрқаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Улар нотўғри йўлда. Дарсларига қатнашманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat