Ассалому алайкум! Жума намоз вақтида тирикчилик билан шуғулланмасликни биламан. Ўзим автосервис бошқарувчисиман. Жума куни мижоз менга буюртма бериб автомашинасини тамирлаш учун берди. Ишчиларим ишни бошлаб жума намоз вақтида хам ишни давом эттирди. Бу мижознинг бошқа буюртмаларига хамда ушбу кун буюртмасига тўловни бир вақтида ўтказди. Ушбу холат яни жума намоз вақтида тирикчилик қилганлик учун каффорат борми? Нима қилсам гумондан қутуламан.
– Ва алайкум ассалом! Ўша пулини фақир-мискинларга садақа қилиб юборинг. Валлоҳу аълам!