Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шартнома бўйича савол

08:51 / 04.08.2023 | Davron Marufhanov | 623

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Ҳалқимизга тўғри қарорлар танлашида йўл йўриқ кўрсатишингизда Аллоҳ мададкор бўлсин. Ҳурматли устозлар саволим мазмуни шундан иборат эди: Бизнинг корхонамиз бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналардан бутловчи қисмларни олиб уларни битта маҳсулот қилиб йиғиб сотиш билан шуғулланади. Мен корхоналар билан бутловчи қисмларнинг нархини келишаман ва шартнома тайёрлаб рахбариятдан имзолатаман. Бироқ ушбу шартномага корхонамиз ҳуқуқшунослари томонидан “агар бутловчи қисм етказиб берувчи корхона маҳсулотни ўз вақтидан кечиктириб етказиб берса, бизнинг корхонага етказилган зарарни қоплаши ва жарима тўлаши шарт” мазмунидаги банд қўшилган. Лекин ушбу пеня бўйича шартнома банди бутловчи қисмларни етказиб берувчиларга нисбатан қўлланилмаган экан. Шунчаки масъулиятни ошириши учун қўшилар экан. Шартномани имзолатишда бевосита шартномани рахбариятга мен тақдим этаман. Ҳозирги кунда ушбу пеня бўйича бандни шариатга мос ҳолда ўзгартиришга ҳаракат қиляпман бироқ ҳуқуқшунослар бунга қарши. Сабаби бутловчи қисм етказиб берувчилар масъулиятсизликка йўл қўйиши мумкинлигини айтишмоқда. Сиздан илтимос менга тўғри йўл танлашда ёрдам берсангиз. Шу ишда қолиб ишлашим қанчалик жоиз?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай банд қўшиш жоиз эмас. Олдириб ташланг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat