Ассалому алайкум! Тахажжуд намозида 2-4-8 ракатга ният қилиб ўқиш мумкин деб ўқигандим. Мен 4 ракатга ният қилиб 4-ракатдан кейин ўтириб аттахётни, 8 ракатга ният қилиб охирида ўтириб аттахётни айтиб кетяпман, тўғри бажаряпманми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар жуфт ракатларда ўтириб, ташаҳҳуд ўқийсиз. Агар буни унутиб тарк қилсангиз саждаи саҳв вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!