Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Саволим шуки, университетда бир япон ўқитувчи ишлайди. У бизга бир ўйин ўйнатмоқчи. Ўйин қоидаси шундай: Тасаввурда ҳар биримизга 1.000.000 доллар берилади. Бир ой мобайнида шу пулга турли акция, қимматли қоғозлар, олтин ёки валюта сотиб олиб, нархи ошганда сотиб, фойда қилиб пулни кўпайтириш керак. Энг кўп фойда олган ғолиб бўлади. Бу ўйин бевосита молия операцияларига боғлиқ. Шунингдек, шаръан бу ҳудди йўқ товарни сотиб олишга ўхшаб қолмайдими, ёки Форекс каби шаръан бунга рухсат борми? Шу ўйинда иштирок этсак бўладими?
- Шаръан Форексга рухсат йўқ. Ўйинда пул йўқ бўлса, қандай қилиб рибо бўлади?