Ассалому алайкум! Ёшим 20 да, ҳозир 3 курс талабасиман. Мени отам Россияни бир нуфусли олийгоҳига ӯқишга киргизди. Аслида пора билан яне 1000 доллор эвазига. Мен олдин исломдан узоқ эдим. Аллоҳ ҳидоят бериб намоз ӯқишни бошладим. Ва исломни амалларини аста секин қила бошладим. Ӯқишдан степендия олардим. Бошида исломга жуда қизиқиб амал қилишдан қалбим ва танам роҳатланарди. Мусиқа ва шунга ӯҳшаган фаҳш нарсаларни тарк қилдим. Шариатга ҳилоф ишларни бирин кетин тарк қилдим. Аммо степендия олар эдим. Пора билан кирганлигим учун ҳалолми ҳаромми билмас эдим. Аммо ӯша пулга егулик олардим ва ҳожатимга ишлатардим. Намозларни умуман қазо қилмасдан. Ва намозга эринмасдан ӯқирдим. Қалбимда ҳаловат бор эди. Аммо минг афсуски хозир унақа ахволда эмасман. Намозларим базида қазо, базида кеч ӯқилган, базида эса тез ва адашиб ӯқилган. Қалбимда ҳаловат йӯқ. Ҳаётим умуман издан чиққан. Ӯқишим ҳам яхшимас. Отамни эса рози қила олганлигим йӯқ. Отам яхши ӯқиб яхши одам бӯлишимни истайди. Аммо мен пора билан кирган ӯқишда ӯқиш ниятим йӯқ. Аммо отамга ӯқишни ташлашимни айтдим, отам эса ташламайсан деди. Отамдан қӯрқаман. Устозлар қалбимда сакинат умуман йӯқ. Яшагим келмайди. Гуноҳга ботганман. Тӯғри Аллоҳ кечиргувчи мархаматли зот. Лекин ҳалол яшаб гуноҳлардан тийила олмасам бу яшаш татирмиди. Устозлар йӯл кӯрсатизлар нима қилай. Отам қарши бӯлса ҳам ӯқишимни ташлайинми? 2.Иймоним сустлашиб кетган. Биламан ҳаром еганимга шунақа бӯлган яне степендия. Ӯзимни қандай истлоҳ қилай. Бу гуноҳлардан қандай қутилай? Яне бази исломда ҳаром қилинган гунохлардан. 3.Қалбимда сакинат йӯқ. Қандай сакинат киритсам бӯлади? Қайси дуони ӯқисам қалбимга сакинат киради? Ӯша дуони ӯргатизлар. 4. Гуноҳларим кӯплигиданми рамазон ойи киргандан бери. Ҳар куни бир ӯй Аллоҳ қачон жонимни оларкан деган. Гуноҳларим кӯп. Намозларим чала. На Қурон ӯқишни биламан, на бир яхши амал. Рамазон ҳам чиқди. Аммо ҳали ҳам ӯлишни исташлик ҳар куни ҳаёлимга келади. Бу нимадан бӯлишлиги мумкин? 5. Аллоҳ гуноҳларимни аф этишини хохлайман. Қандай амал қилишим керакки зора Аллоҳ гуноҳларимни кечирим намозларимда қалбимда хузир бӯлса. Бу учун қандай амални қилишимизни буюрган динимиз?
– Ва алайкум ассалом! Ўқишни давом эттиринг. Тақволи, ибодатга мустаҳкам ва шижоатли кишиларни топиб дўст тутининг. Сиз учун энг осон йўл шу. Валлоҳу аълам!