Ассаламу алайкум! Мени бир машинам бор, шу машинамни мен бир одамга нақт пулга сотиб, яна ўша одамни ўзидан ўша машинамни бўлиб тўлаш шарти билан (вариантга) сотиб олмоқчиман. Шу савдони қандай амалга оширсам шариатга мувофиқ бўлади, шунга йўл кўрсатсангиз илтимос. Мен у сотиб олувчига машинани сотишдан олдин, сотганимдан сўнг, ўзим қайтариб сотиб олиш ниятим борлигини билдириб қўйсам бўладими, яъни сотганимдан сўнг мени ўзимга қайтариб сотишини шарт қилиб қўйишмас, сотиб олганидан сўнг, агар менга қулай нарх айтса, нархида келишсак, ўзим сотиб олишимни билдириб қўйсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу рибога ҳийладир. Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!