Мен яқинда Чет эллик файласуф Жим Рон нинг ғояларидан баъзиларини ўқиб қолдим. Одамларни ўзига жалб қилиб, уларни ўй-фикрларини, ҳаётини тубдан ўзгартира олиш қобилиятига эга экан. Мен фалсафа ҳақида тўлиқ малумот олишни истайман, Исломдаги ўрни, нималарни ўз ичига олиши, фалсафий фикрларга асосланиб иш тутса бўладими ва ҳ. ? Бугунги кунда фалсафий ғоялар орқали иш тутиб, нўмай даромад топишни йўлга қўйиб, халқни ишонтириб ишга таклиф қилаётган “сетевой маркетинг” деган корхоналар авж олиб бормоқда. Халққа фалсафа ҳақида очиқ ёритиб бермасак, бундан хабари йўқ одамлар каллобларнинг қўлига тушиб уларнинг ўйинчоғига айланмоқда Сизнинг бир Имом Ғаззолий ҳақидаги маърузангизни эшитиб, бироз маълумот олдим, у киши фалсафа ҳақидаги ҳақиқатларни халққа тушунтириб, китоблар ёзган экан. Айтмоқчиманки Фалсафа ва мантиқ илми борасида, уни кенг маънода халққа тушунтириб берадиган китоб таълиф қилинса яхши бўларди, валлоҳу аълам. Ёки бу борада шогирдларингиз имом домлаларга шу таклиф берилса экан деб ўйладим. Фалсафага бўлган қизиқишим ортганлиги сабабли буни динимиз олимларидан ўрганганимиз яхши деб билдим. Вактингизни олсам ва камчиликларга йўл қўйсам узр, сиздек олим билан бевосита мулоқотда бўлиш бизлар учун, ғойибона шогирдларингиз учун шарафлидир.
Бу китоб бор. Уни ёзганимга бир неча йил бўлди. Унинг номи "Ақийда ва унга боғлиқ масалалар".