Ассалому алейкум! Турмуш қурганимга 2 ой бўлди ўзим севган қизга уйлангандим ота онам бошқа қизни олиб беришмоқчи бўлишганлари сабабли аёлимда унчалик кўнгиллари йўқ. Ўзим студентман уйга бир ҳафтада бир марта бораман шу икки ой ичида аёлим уйига 3 марта кетиб қолди, ҳар сафар уйдагиларни жанжалидан кетсаҳам дадамла бугун кесин бўлмаса эртага кўчини олиб кетсин деб телефонда айтишарди кейин қайнонам олиб келиб ташлаб кетишарди бу сафар аёлим билан гаплашдим уй ишларига ярамеман касалман личения олябман ҳозр борсам кўзларига баттар ёмон кўринаман деди бола тушиш ҳавфи бор дейишипти докторлар. Ота онам жавобини бер ҳечқанде касалмас баҳона қиляпти дейшяпти ажримга ариза топшир бошқа уйлемиз дейшяпти лекин аёлимам менҳам буни ҳоҳламемиз домла нима қилсам тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ажрашманг, агар бу борада оьа онангизга тушунтиришга имкон бўлса тушунтиринг. Бўлмаса талоқ қилманг. Валлоҳу аълам!