Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майит(а)нинг кўзига тупроқ ташлаш

20:29 / 19.01.2023 | Нафиса бинти Ўткиржон | 781

Ассалому алайкум! Бизда инсонлар вафотидан сўнг ғассоллар майит(а)ларни тозалаб ювишади. Қабрга қўйишгандан кейин юзини кўкраккача очишади ва қазилган тупроқдан дафн этишда қатнашаетганларга тарқатилади. Шу тупроққа дуо ўқиб тупроқлар йиғиб олинади. Ўша тупроқни майит(а)нинг юзи, кўзига ташланади. Сабаби майит(а)нинг кўзи тупроққа тўйсин деган маънода экан. Шу иш қанчалик тўғри? Бу амал аслида динимизда борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ахмоқликдан бошқа нарса эмас. Бу гапнинг асоси йўқ, буни қилиш билан қазои қадарга бўлган иймонларида шубҳа бўлиб қолади. Иймоннинг шартларидан бири яхшилик ва ёмонликнинг барчасини Аллоҳ таолодан деб билишдир. Маййитнинг кафанини очиб қўйиш мутлақо жоиз эмас. Динимизда маййитни юзи ҳам очилмайди, унга тупроқ ҳам солинмайди. Динни билмаган одамлар шунақа бидъатларга ишониб уларга амал қилишади. Динимиз бу каби ишлардан қаттиқ қайтаради. Сизлар ўзларингиздаги Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вакиллигига бориб бу ишларни айтинглар. Улар бунга чора кўришади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat