Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ўқисам бўладими

17:39 / 29.05.2023 | Xojiakbar | 651

Ассалому алайкум! Ҳозир ҳожатка боргандим ва кичик ҳожат пайтида нимадур чиққандай бўлди 1-2 томчи, тўғриси уруғми ёки йўқми билмадм. Лекин ортиқча қўйиқ эди, шунга ҳозир намоз ўқиб кейинроқ ғусул қилиб қазо ҳам ўқимоқчиман. Сабаби у чиққан нарса нима эканини билмаётганим учун, шунга Нима дейсизлар ёки ғусул қилишим шарт эмасми? Ва яна агар ҳозир намоз ўқисам лекн у чиққан нарса уруғ бўлса мен гуноҳкор бўламанми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай вазиятда одатда вадий чиқади. Сиз ўшани кўриб маний деб ўйлаган бўлишингиз мумкин. Маний чиқаётганда шиддат ва шаҳват сезилади. вадийда эса бу нарса топилмайди. “Кифоя” китобида бундай дейилган:
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқлик.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо, маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўл-майди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, «маний» деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat