- Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсонда қайсидир бир нарсага истеъдод бўлади. Ота-она фарзанддаги ўша истеъдодни аниқлаб уни тўғри йўналтира олса албатта бир кун ўша истеъдодни самараси намоён бўлади. Бизда эса ота-она ниманидир орзу қилиб фарзандини ўша орзусини амалга оширишига мажбурлайди. Ҳолбуки фарзандда ота-она орзу қилган у нарсага истеъдод бўлмайди. Натижада ота-онанинг орзуси ҳам амалга ошмайди, боладаги истеъдод ҳам бесамар қолиб кетади. Аслида Аллоҳ таоло бандасига ўша итсеъдодни бериб туриб Ўз розилигини ҳам ўшанга боғлаб қўйган бўлади. Албатта гуноҳ ва фасод ишларга бўлган истеъдод бундан мустасно. Валлоҳу аълам!