Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Устозимизнинг шогирдларига илтимос

16:25 / 20.06.2015 | Akmal Abdullayev | 2371

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозимизнинг садоқатли шогирдлари Аллоҳ таоло қилаётган ишларингиздан Ўзи рози бўлсин. Камина мухлисинггиз сизларга бир илтимос ҳамда таклиф билан мурожаат қилмоқчи эдим. Аллоҳ раҳмат қилсин устозимиз қаламлари ўткир толмас олим эдилар. Уларнинг китобларини ўқиб кўплаб фойдаларга, хайр-баракага эга бўлдик. Энди устозимизнинг бу ишларини сизлар давом эттирган ҳолда сизлар ҳам кўплаб халқимизга фойдаси тегадиган китобларни ёзиб биз китобхонларга тақдим қилсангиз. Аввалламбор бу ишдан бизнинг бошимиз кўкка етиб инша Аллоҳ устозимизнинг руҳлари ҳам хурсанд бўлади деб ўйлаймиз. Шунингдек юртимизда олимлар ва илм аҳлларининг янада кўп бўлишини хоҳлардик. Сизлар ҳам устозимиздан олган билимларинггизни, ўқиб-ўрганганларинггизни бизларга ҳам етказинг. Аминмизки юртимиздан яна янги-янги Бухорийлар, Термизийлар етишиб чиқади. Бизлар ҳам ўз дуоларимизда Аллоҳдан сизларга куч-қувват сўраб турамиз инша Аллоҳ.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ташаккур. дуода бардавом бўлинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat