Ассалому алайкум! Ҳадислардан маълумки инсон вафот этиб қабрга қўйилгандан сўнг икки фаришта томонидан сўроқ қилинади. Саволларга тўғри жавоб берганидан сўнг дўзах кўрсатилади ҳамда жаннатдаги жойи ҳам кўрсатилади. Шу билан бирга ҳадисларда келтирилишича инсон уч жойда биров билан иши бўлмай фақат ўзини ўйлайди. Улар тарози олдида, китоби қайси томондан берилишини кутганда ҳамда сирот кўприги олдида. Мен сўрамоқчи бўлган савол, бу ҳолатни қандай тушунса тўғри бўлади? Масалан инсонга қабрда унинг жаннатий эканлиги маълум қилиниб, жаннатдаги жойи кўрсатилса, юқорида келтирилган 3 та ҳолатда у инсонда нега яна қўрқув пайдо бўлади?
Ва алайкум ассалом! Бандаларни жаннатга кириш ёки кирмаслиги фақат Аллоҳ таолонинг фазлига боғлиқ. Банда амал қилиб умид қилишгагина ҳақли холос. У куннинг ҳолати ўта оғир бўлади. Ҳатто жаннатий эканлигига Аллоҳ таолонинг Ўзи гувоҳлик берган пайғамбарлар ҳам “Ўз жоним, ўз жоним” деб қолишади. حَدَّثَنِي إِسْحَاقُ بْنُ نَصْرٍ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عُبَيْدٍ، حَدَّثَنَا أَبُو حَيَّانَ، عَنْ أَبِي زُرْعَةَ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فِي دَعْوَةٍ، فَرُفِعَ إِلَيْهِ الذِّرَاعُ، وَكَانَتْ تُعْجِبُهُ، فَنَهَسَ مِنْهَا نَهْسَةً وَقَالَ: «أَنَا سَيِّدُ الْقَوْمِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، هَلْ تَدْرُونَ بِمَنْ يَجْمَعُ اللهُ الْأَوَّلِينَ وَالْآخِرِينَ فِي صَعِيدٍ وَاحِدٍ، فَيُبْصِرُهُمُ النَّاظِرُ وَيُسْمِعُهُمُ الدَّاعِي، وَتَدْنُو مِنْهُمُ الشَّمْسُ، فَيَقُولُ بَعْضُ النَّاسِ: أَلَا تَرَوْنَ إِلَى مَا أَنْتُمْ فِيهِ، إِلَى مَا بَلَغَكُمْ؟ أَلَا تَنْظُرُونَ إِلَى مَنْ يَشْفَعُ لَكُمْ إِلَى رَبِّكُمْ؟ فَيَقُولُ بَعْضُ النَّاسِ: أَبُوكُمْ آدَمُ، فَيَأْتُونَهُ فَيَقُولُونَ: يَا آدَمُ، أَنْتَ أَبُو الْبَشَرِ، خَلَقَكَ اللهُ بِيَدِهِ، وَنَفَخَ فِيكَ مِنْ رُوحِهِ، وَأَمَرَ الْمَلَائِكَةَ فَسَجَدُوا لَكَ، وَأَسْكَنَكَ الْجَنَّةَ، أَلَا تَشْفَعُ لَنَا إِلَى رَبِّكَ؟ أَلَا تَرَى مَا نَحْنُ فِيهِ وَمَا بَلَغَنَا؟ فَيَقُولُ: رَبِّي غَضِبَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَا يَغْضَبُ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، وَنَهَانِي عَنِ الشَّجَرَةِ فَعَصَيْتُهُ، نَفْسِي نَفْسِي، اذْهَبُوا إِلَى غَيْرِي، اذْهَبُوا إِلَى نُوحٍ. فَيَأْتُونَ نُوحًا فَيَقُولُونَ: يَا نُوحُ، أَنْتَ أَوَّلُ الرُّسُلِ إِلَى أَهْلِ الْأَرْضِ، وَسَمَّاكَ اللهُ عَبْدًا شَكُورًا، أَمَا تَرَى إِلَى مَا نَحْنُ فِيهِ؟ أَلَا تَرَى إِلَى مَا بَلَغَنَا؟ أَلَا تَشْفَعُ لَنَا إِلَى رَبِّكَ؟ فَيَقُولُ: رَبِّي غَضِبَ الْيَوْمَ غَضَبًا لَمْ يَغْضَبْ قَبْلَهُ مِثْلَهُ، وَلَا يَغْضَبُ بَعْدَهُ مِثْلَهُ، نَفْسِي نَفْسِي، ائْتُوا النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم.فَيَأْتُونِي، فَأَسْجُدُ تَحْتَ الْعَرْشِ، فَيُقَالُ: يَا مُحَمَّدُ، ارْفَعْ رَأْسَكَ، وَاشْفَعْ تُشَفَّعْ، وَسَلْ تُعْطَهُ». قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ عُبَيْدٍ: لَا أَحْفَظُ سَائِرَهُ. طرفاه: 3361، 4712 - تحفة: 14927 - 164/4 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир чорловда эдик. У зотга қўйнинг қўли кўтариб келинди. У зотга шу ёқар эди. Ундан бир тишлам тишладилар ва дедилар: «Мен қиёмат куни одамларнинг саййидиман. Аллоҳ аввалги-ю охиргиларни бир сайҳонликда ким билан жам қилишини биласизларми? Қараган одам уларни кўра олади, жарчи уларга эшиттира олади. Қуёш уларга яқин келади. Баъзи одамлар: «Ҳой, нима аҳволда эканингизни, сизларга нималар етганини кўрмайсизларми? Сизларни Роббингиз олдида ким шафоат қилишига қарамайсизларми?» дейди. Шунда баъзи одамлар: «Отангиз Одам», дейди. Улар Одамнинг олдига келишади. «Эй Одам! Сиз башариятнинг отасисиз. Аллоҳ сизни Ўз қўли билан яратган ва сизга Ўз руҳидан пуфлаган, фаришталарга буюрган, улар сизга сажда қилишган ҳамда (У Зот) сизни жаннатга жойлаштирган. Роббингиз олдида бизни шафоат қилмайсизми? Биз нима аҳволда эканимизни, бизга нималар етганини кўрмайсизми?» дейишади. У: «Роббим шундай бир ғазаб қилганки, бундан олдин бунчалик ғазаб қилган эмас, бундан кейин ҳам бунчалик ғазаб қилмайди. Мени дарахтдан қайтарган эди, мен Унга осий бўлганман. Ўзим билан ўзимман. Мендан бошқага боринглар, Нуҳнинг олдига боринглар», дейди. Улар Нуҳнинг олдига келишади. «Эй Нуҳ! Сиз ер аҳлига юборилган расулларнинг биринчисисиз. Аллоҳ сизни «сершукр банда» деб атаган. Биз нима аҳволда эканимизни кўрмайсизми? Бизга нималар етганини кўрмайсизми? Роббингиз олдида бизни шафоат қилмайсизми?» дейишади. У: «Бугун Роббим шундай бир ғазаб қилганки, бундан олдин бунчалик ғазаб қилган эмас, бундан кейин ҳам бунчалик ғазаб қилмайди. Ўзим билан ўзимман. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига боринглар», дейди. Улар менинг олдимга келишади. Мен Арш тагида сажда қиламан. Шунда «Эй Муҳаммад! Бошингни кўтар. Шафоат қил, шафоатинг қабул бўлади. Сўра, сенга берилади», дейилади». Муҳаммад ибн Убайд: «Қолганини эслай олмайман», деган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!