Ассалому алайкум! Устозлар сизларга катта раҳмат. Шу сайтдаги савол-жавоблар менга жудаям кўп ёрдам беради. Қўшнимизни ҳовлисида жудаям катта нок дарахти бўлиб, куз келса ҳамма барги бизни ҳовлига тушади. Биз ҳар куни 1 қоп барг супуриб оламиз. Саволим, қўшнимизга дарахтини азгина кесиб ташлашини илтимос қилишга ҳаққимиз борми? У нок дарахти жудаям қари, мевасини кўпини деярли еб бўлмайди, кейин теппадан терибам бўлмайди. Яна бир гап, бизни дарахтлар у қўшнига ҳалақит берса биз “йўқ” десак ҳам сўзини ўтказиб кесиб юбораверади.
Ва алайкум ассалом! Ўзингиз тарафга эгилиб турган шохларини кесиб юборишга ҳам, кестириб юборишга ҳам ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!