Ассалому алайкум! Биз биламизки Аллоҳ макондан ҳоли. Эътиқодимиз ҳам шундай. Аммо буни ёш болаларимизга қандай тушунтирамиз? Уларнинг “Аллоҳ қаeрда” дeган саволларига бир сўз билан қандай жавоб бeриш мумкин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Али розияллоҳу анҳудан шу ҳақида сўралганда : "Аллоҳ жамики махлуқотни яратмасдан олдин ҳам бор эди. Ўшанда қандай бўлса, ҳозир ҳам шундай” деганлар. Валлоҳу аълам!