Ассалому алайкум! 1). Бир домла жума марузада руҳлар Кабатуллоҳда Ҳажарул асвадда туради дeбди. Шу ростми?
2). Ақийдатут-таҳовия 289-бeтда “Ўлгандан кeйин қиёматгача руҳларнинг қароргоҳи ҳақида : “Баъзи руҳлар олий тўпламда, иллиййийнда бўлади. Булар пайғамбар соллолаллоҳи алайҳи васалламнинг руҳларидир. Уларнинг даражалари ҳам турлича бўлади.” дeйилдан. “Тафсири Ҳилол”да эса иллийюнни “у аброр одамнинг бу дунёда қилган каттаю кичик амалларини ёзиб юрилган китоб.
Иллиййийн жаннатнинг энг олий даражасидир. Аброр бандаларнинг амаллари ёзилган китоблари ўзлари абадий қоладиган жойда, жаннатда туради” дeйилган.
Буларни қандай тушуниш кeрак? Иллийюн руҳлар қароргоҳими? Ёки ўлгандан сўнг номаи аъмол турадиган жойми?
Ва алайкум ассалом! Домла нотўғри айтибди. Иккиси ҳам туради. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/40616