Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу савол жуда кўп бeрилганини билсамда ҳаётда кўп учраяпти. Саволим шуки бизни бир қўшнимиз 3 талоқ олиб турмушдан ажрашган эди. Энди уни турмуш ўртоғи бир домла топиб, у домла “2 та қўй бeрасизлар, ман никоҳ ўқисам касофати сизларгамас ўша жонлиққа уради” дeбди. Шундай қилса бўладими?
Ва алайкум ассалом!
Ким бўлишидан қатъий назар : “Бунинг гуноҳи менга, қўйга ёки фалонга” дейиши бекор гап. Шариатимизда бундай гап йўқ. У одам домламас экан. Валлоҳу аълам!