Ассалому алайкум! жамоат билан намоз ўқилганда имом жахрий қироат қилувчи намозларда фотиха сурасини хар бир оятида тўхтаб нафас олиб кeгин бошқа оятга ўтган афзалми ёки фотиха сурасини 3 га бўлиб қироат қган афзалми?
Ва алайкум ассалом! Бу вақф илмига оид масала бўлиб¸ иккиси ҳам жоиз. Қайсиниси афзаллиги хусусида ихтилоф бор¸ бир гуруҳ уламолар унисини афзал деса¸ бошқалари аксини афзал санайди. Ҳадисларда ҳар оятда тўхтаб ўқиш нақл қилингани учун биз шунисини афзал деган уламоларнинг фикрларини маъқул санаймиз. Валлоҳу аълам!