Ассалому алайкум! Аллоҳ билимингизни кўпайтирсин. «Бир соат билим олиш бир қанча йиллар нафл намоз ўқишдан афзал» маъносидаги хадис мавжудми? Устозлар, «Макканинг 2 масжидида ва Қуддуснинг Ал Ақсо масжидида ўқилган бир намоз бошқа масжидларда ўқилган 1000 намоздан қўра яхшироқ» деган хадисни ўқидим. Демак биз хеч қачон у ерда туғилиб ўсган ва доимо шу масжидларда (3та муққаддас масжидларда) намоз ўқиганлардан амаллар борасида ўзиб кета олмаймизми?
Ва алайкум ассалом! 1). Мавжуд. 2). Амал қилишга яроқли. 3). Бу жиҳатдангина ўзиб кетолмаймиз. Бошқа жиҳатдан ўзиб кетишимиз мумкин. Валлоҳу аълам!