Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ақиқа бермоқчиман, лекин ҳозирги замонда ҳеч ким кафолат бермайдики, ақиқанинг гўшти билан ароқ ичмайди, деб ёки ақиқага келган одам ичмай келади, деб. Шу сабабдан ақиқанинг пулини бева-бечораларга эҳсон қилсам бўладими? 2. Бир акамиздан эшитишимча ўғил болага 2 та қўй сўйиш жоиз экан, биздаги каттароқ қўйдан битта сўйсаям бўлади, деб эшитдим. Шундай қилса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Жонлиқ сўйиб тарқатсангиз бўлади. Битта, биттадан сўйсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!